Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«EagleRay»: Бир вақтнинг ўзида ҳам учишга, ҳам сузишга қодир дрон

«EagleRay»: Бир вақтнинг ўзида ҳам учишга, ҳам сузишга қодир дрон

Фото: «Nation-news.ru»

Шимолий Каролина университети муҳандислари «EagleRay» номли дрон-амфибияни яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Hi-News».

«EagleRay» қаттиқ қанотли дрон ҳисобланиб, ўзига хос констуркцияга эга: у нафақат учишга қодир, балки сувости ва унинг юзасида ҳам суза олади. Бундан ташқари «EagleRay»нинг юза қисмига қуёш батареялари ўрнатилган бўлиб, бу унга сузаётганида ёки ҳавода ҳаракатланаётганида қуёш нуридан қувватланиш имконини беради.

Мазкур дрон сувга шўнғишдан олдин бошқа турдаги учувчисиз бошқариладиган қурилмалар каби қанотларини йиғмайди.

Дрон қанотларининг кенглиги 150 сантиметрни ташкил этади, узунлиги эса 140 сантиметр. Учар қурилманинг тумшуқ қисмидаги пропеллер унинг ҳеч қандай муаммосиз сув ва ҳавода ҳаракатланишини таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг