Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Электрон ҳукумат» марказида Ҳиндистоннинг Aчаря институтлари тармоғи делегацияси билан учрашув ўтказилди

«Электрон ҳукумат» марказида Ҳиндистоннинг Aчаря институтлари тармоғи делегацияси билан учрашув ўтказилди

Фото: «Электрон ҳукумат» маркази

Кеча, 18 январь куни «Электрон ҳукумат» марказида директор Aзиз Муҳитдинов Ҳиндистоннинг Aчаря институтлари тармоғи ижрочи директори Вишеш Чандрашекар билан учрашди.

Суҳбат давомида меҳмонлар Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази фаолияти, жумладан, IT-мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари билан таништирилди.

Фото: «Электрон ҳукумат» маркази

Шу билан бирга томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантиришга оид Ҳиндистон томонни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар ҳам берилди.

Фото: «Электрон ҳукумат» маркази

1990 йилда ташкил этилган Aчаря институти тармоғи Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан биридир. Унинг таркибига 10 та институт ва 15 та тадқиқот марказлари киради. Aчаря институтлари тармоғида 75 мамлакатдан 12 000 дан зиёд талабалар ва 250 нафар докторантлар бор. Таълим 100 дан ортиқ ўқув дастурлари бўйича олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг