Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тўхтатиб қўйилди

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тўхтатиб қўйилди

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, «Электрон ҳукумат» тизимини бошқариш бўйича функциялар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ўтказилганлиги вақтинчалик чорага сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «Норма».

Ҳужжатда ваколатларни идоралар ўртасида қайта тақсимлашнинг сабаби аниқ белгиланди — Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган, Электрон ҳукумат эса унинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.

Шу боис Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Электрон ҳукумат» тизими доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиб қўйиш ва бир ой муддатда уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш топширилди. ЛБМА, ўз навбатида, 2019 йил 1 апрелга қадар амалга оширилаётган лойиҳаларни танқидий кўриб чиқади ҳамда мақсадга мувофиқ, долзарб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилишини таъминлайди. 2019 йил 1 майга қадар «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси Президент Администрациясига киритилади.

Бу – муҳим! Электрон ҳукумат ишини тўхтатиб қўйиш ҳақида гап бораётгани йўқ. Электрон давлат хизматларини одатдаги тартибда кўрсатиш давом эттирилади.

Бунда келаси йилда барча давлат хизматларини фақат «Universal Mobile Systems» МЧЖ маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали тақдим этиш бошланади. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 майига қадар маълумотларни қайта ишлаш марказларига бўлган эҳтиёж ва уларнинг жойлашуви тўғрисида Президент Администрациясига таклифлар киритади. Моҳиятига кўра, оператор Электрон ҳукумат учун ҳисоблаш қуввати ва алоқа каналини таъминлайди.

Бундан ташқари, электрон Ҳукуматни ривожлантириш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг