Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электроника ҳақида афсоналар. Уларга ишонишни бас қилиш вақти келди

Электроника ҳақида афсоналар. Уларга ишонишни бас қилиш вақти келди

Фото: «Digital Trends»

Телефонни кечаси қувватлантириш мумкин эмас, мегапиксели катта бўлса — демак камераси зўр! Бунақа фаразларни кўп эшитгансиз-а? Ҳақиқатанам шундайми? «365info.kz» нашри шу саволларга аниқлик киритди.

«Маc» компьютерлари вируслардан ҳимояланган

Аҳа, «Маcbook» компьютерлари ўзига хос, вируслар унга зарар етказа олмайди... қандайдир параллель реалликда шундайдир, лекин бизнинг оламда эмас. «Apple» узоқ 2012 йилдаёқ ўзининг бу маркетинг «козери»дан маҳрум бўлган ва «Маc»га ҳам вируслар юқаётганини афсус билан тан олган.

Инкогнито — демак, аноним

Йўқ. «Инкогнито» режими анонимлик тақдим этмайди. Шунчаки браузер компьютерингизда тарихни ёзмайди, киритилган пароллар ва бошқа маълумотларни сақламайди, холос.

Тунгги қувватлаш — ёмон

Смартфонларни бутун тунга қувватлашга қўйиш унинг батареяси умрини бир неча ойга қисқартириш дегани...ми? Литий-ионли аккумуляторлар қувватлаш максимумига етганида уни тўхтатиш даражасида ақлли. Шунинг учун хотиржам ухлашингиз мумкин.

Каттароқ пикселли смартфон керак!

Телефон камерасидан фойдаланиб, профессионал фотограф бўлишга уриниш қанчалик кулгули бўлса, камерада мегапиксель қанча катта бўлса, шунча яхши деган қарашлар ҳам шундай кулгули.

Датчикнинг ёруғликни қанчалик кўп қабул қила олиши — мана, фотонинг сифатига нима таъсир қилади.

Катта ҳажм дарҳол кўринади

Яқинда йирик бир компания дисплей ҳажми 2560 га 1440 пикселли тўрт ядроли смартфон тақдим этди. Кўпчилик бундай «тиниқлик мўъжизаси»ни харид қилишга ошиқди, қолганлар эса шунчаки кулиб қўя қолишди. Аслида бир квадрат дюймда 300дан ортиқ пиксел зичлигидан ортиғини инсон кўзи ҳеч қанақасига фарқлай олмайди. Шу сабабли ҳозир ҳажм ўрнига ҳамма экран ёруғлиги ва контрастини такомиллаштиришга уриняпти.

«iPhone»ни «iPad» кабели билан қувватлантириш — хато

«Apple» расман таъкидлайдики, «iPad» учун мўлжалланган 12-ваттли адаптер шу маркадаги смартфонларни қувватлантириш учун мос келади. Мустақил тадқиқотчилар эса, бу «iPhone»ни батареяларини зўриқтириши мумкин деб ҳисоблайди.

Тўғри, буни сезиш учун бир йил давомида доимий равишда «нотўғри» қувватлантириш талаб қилинади. Бу афсона тўғрими-йўқми, бунча вақт ичида аниқлашдан кўра, смартфонни йўқотиб қўйиш эҳтимоли кўпроқ.

«Ухловчи» режим  — бу меъёр

Тўлқонли ухловчи тартиб фақатгина инсонда бўлиши мумкин, уйқуда одам ҳақиқатда дам олади. Компьютер эса бу режимда ишлашда давом этади. «Ухловчи» режимдан ноутбукни ишга тушириш тезроқ. Лекин уни кечаси ўчириб қўйиш мумкинку! Қурилмани яқин орада алмаштиришни ният қилмаган бўлсангиз, албатта.

Тўлиқ қувватсизланиши керак

Телефон қуввати ҳақида кенг тарқалган афсоналардан яна бири — уни зарядга улашдан аввал у тўлиқ қувватсизланиши керак. Аксинча, бунинг ғирт тескариси. Чунки аккумуляторлар чекланган қайта қувватланиш циклига эга.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг