Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди «Facebook»даги аккаунтга телефон рақамисиз кириш мумкин

Энди «Facebook»даги аккаунтга телефон рақамисиз кириш мумкин

«Facebook» ижтимоий тармоғи аккаунтига киришда телефон рақами талаб этилмайдиган икки факторли аутентификация усулини жорий этди. Эндиликда ўз телефон рақами билан бўлишишни истамаган «Facebook» фойдаланувчилари икки факторли аутентификация усули ёрдамида аккаунтларини блоклашлари мумкин, деб хабар беради «NV.ua».

Икки факторли аутентификация усули тизимга кириш учун паролга қўшимча равишда кодни киритишни талаб қилиб, рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилади. Бу эса, фойдаланувчининг пароли хакерлар томонидан ўғирланган ҳолатларда ҳам уни тасдиқлашни сўрайди.

«Facebook» ва бошқа анъанавий платформалар фойдаланувчиларга аутентификация кодини юборишда матнли хабарлардан фойдаланади. Бироқ ёмон ниятли кимсалар фойдаланувчининг SIM-картасини назорат қила олса, ушбу кодларни ўзининг янги телефонига ўтказиб олишлари мумкин.

Энди компания иккита факторли аутентификация усули учун телефон рақамини талаб қилмайди ва фойдаланувчилар ноёб кириш кодини яратиш учун мобиль дастур ёки қўшимча маълумотни танлаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг