Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди компьютер орқали SMS йўллаш мумкин

Энди компьютер орқали SMS йўллаш мумкин

Фото: «Yamobi.ru»

«Microsoft» мутахассислари «Your Phone» иловасига SMS-хабарлар билан синхронлашув имкониятини қўшишди. Энди «Windows 10»дан фойдаланувчилар SMS ларни ўқиш ва жўнатиш имкониятига эга бўлишди, деб хабар бермоқда «MS Poweruser».

Тўлов худди телефонда SMS дан фойдалангандаги каби олинади. SMS-хабарларни ўқиш ва жўнатиш учун телефонни очиш шарт эмас — мобил қурилма бир марта десктоп илова билан синхронлашса бўлди.

«Your Phone» — «Windows»да ишловчи компьютерлар орқали смартфондаги файллардан фойдаланиш имконини берувчи илова. Илгари унинг ёрдамида телефондаги фото ва видеоларни кўриш ва компьютерга кўчириш мумкин эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг