Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда «Facebook»да 3D хабарлар ёзиш мумкин

Эндиликда «Facebook»да 3D хабарлар ёзиш мумкин

Фото: «Andro4all»

Сўнгги вақтларда «Facebook» ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчилари учун кўплаб янгиликларни жорий эта бошлади. Масалан, яқинда уч ўлчамли постларни қўллаб-қувватловчи хизмат пайдо бўлди, деб хабар берди «Hi-News».

Янги имконият 3D-объектлар билан ишлашни таъминлайдиган «glITF 2.0» формати ёрдамида амал оширилди.

«Яқинда биз фойдаланувчилар тўғридан-тўғри «Facebook» лентаси орқали рақамли объектлар билан алоқа қилиш имкониятини берадиган 3D постларни жорий этдик. Объектга бармоқ билан тегинилганида у тезда жавоб қайтариб «экрандан тўғри сизга қараб чиқиб келади», — дейди «Facebook» вакиллари.

Бундан ташқари янги «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг янгиликларни кўпайтириш мақсадида бошқа компаниялар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган. Хусусан, фойдаланувчилар «Sony» компаниясининг «Xperia ХЗ1» телефони орқали тасвирга олинган 3D видеолар билан бўлишишлари мумкин.

Фойдаланувчилар тасвирларни айлантириши, уни сичқончанинг чап тугмаси ёрдамида ёки бармоқ орқали ушлаб туришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг