Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг бой америкаликлар пандемия чоғи янаям бойиб кетишди

Энг бой америкаликлар пандемия чоғи янаям бойиб кетишди

Фото: «Ria.ru»

Америкалик миллиардерлар, мамлакат глобал пандемия ўчоғи бўлиб туришига қарамай, ўз бойликларини янада ошириб олишди.

Икки ой ичида — 18 мартдан 19 майгача бўлган оралиқда «АҚШнинг +600 энг бой инсони» рўйхатида турган инсонлар биргаликда 434 миллиард АҚШ доллари ишлашди. Март ойида мамлакатда 614 нафар миллиардер бор эди, май ойида уларнинг сони 630 нафарга етди.

Пандемия шароитида энг кўп бойиган инсон «Amazon» раҳбари Жефф Безос бўлди (+34,6 миллиард доллар). Кейинги ўринларда: «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг (+25,3 млрд.), «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс (+8 млрд.), «Oracle» асосчиларидан бири Ларри Эллисон (+7 млрд.), «Berkshire Hathaway» раҳбари Уоррен Баффет (+564 млн. доллар).

Гувоҳи бўлганингиздек ҳаммаси асосан технология компаниялари хўжайинлари, бутун дунё бўйлаб ҳаракатланишга чекловлар ўрнатилгани ортидан кўп ишлар онлайнга ўтказилгани учун бу сектор яхши даромад келтирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг