Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртадан «Samsung Galaxy Note 10» 70 та мамлакатда сотувга чиқади

Эртадан «Samsung Galaxy Note 10» 70 та мамлакатда сотувга чиқади

Фото: «Engadget»

«Regnum» ёзишича, эртага, 23 августдан «Samsung» компаниясининг «Galaxy Note 10» янги флагман смартфони 70 та давлат сотила бошланади. Бу ҳақда «Yonhap News» компания вакилларига таяниб хабар тарқатган.

Смартфон савдоси Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Россия, Сингапур, Таиланд, Ҳиндистон, Австралия, шунингдек, Европа ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларида старт олади.

Сентябрнинг бошидан флагман сотиладиган мамлакатлар сони 130 тага кўпаяди.

АҚШда «Unpacked» номи остидаги тадбирда янги маҳсулот тақдимотидан сўнг Жанубий Корея компанияси смартфонни Ҳиндистон, Чили ва Австралияда намойиш қилган.

Компания вакилларининг таъкидлашича, жорий йилнинг 9–19 август кунлари «Galaxy Note 10»га олдиндан буюртмалар сони 1,3 млн.тага етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг