Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи: энди навбат«iPhone»га

Европа иттифоқи: энди навбат«iPhone»га

Фото: «Money.cnn.com»

Смартфонларда қувватлаш учун битта порт ишлатилиши тўғрими-нотўғрими — Евроиттифоқ мувофиқлаштирувчилари ҳозир шу масалани кўриб чиқишмоқда. «Reuters» агентлиги хабар беришича, агарда иттифоқ масъуллари ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз қувватлаш мосламасини ишлатишини нотўғри деб топишса «Apple» компанияси ўз «айфон»ларида қўллаб келган «Lightning» портидан воз кечишига тўғри келади.

Бу ҳақда матбуот вакилларига ЕИ нинг рақобат бўйича комиссари Маргрет Вестагер маълум қилди. Вестагернинг сўзларига қараганда, ЕИ қурилма ишлаб чиқарувчиларни ўз смартфонларига бир хил порт ўрнатишга мажбур қилиши мумкин, демакки, қувватлаш қурилмалари ҳам бир хил бўлади. Бу чора назарий жиҳатдан чиқиндилар миқорини камайтиришга хизмат қилиши ва фойдаланувчиларни ноқулайликлардан халос қилиши кутилмоқда. Янги қабул қилинадиган қонуннинг «қурбон»ларидан бири «Apple» компаниясининг «Lightning» порти татбиқ этилган «iPhone» смартфонлари бўлиши мумкин.

Бу чорани Еврокомиссия ўн йил илгари ҳам таклиф қилганди. 2009 йили «Apple», «Samsung», «Huawei» янги смартфонларини бир хил қувватлагичлар билан чиқаришга келишиб олганди. Вақт кўрсатяптики, «Apple» ўз қароридан қайтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг