Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» атрофидаги можаро: «Cambridge Analytica» компанияси ёпилишини маълум қилди

«Facebook» атрофидаги можаро: «Cambridge Analytica» компанияси ёпилишини маълум қилди

Фото: «NV.ua»

Британиянинг «Cambridge Analytica» таҳлилий компанияси «Facebook» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдалангани аён бўлганидан сўнг, юзага келган можаро сабаб ёпиладиган бўлди. Бу ҳақда «NV.ua» хабар берди.

«Компания зудлик билан барча операцияларни тўхтатади ва бошқарма арбитаж бошқарувчисини тайинлаш бўйича ариза берди», — дейилади компания хабарида.

Шунингдек, таъкидланишича, сўнгги ойлар давомида «Cambridge Analytica» шаънига «асосланмаган кўплаб айбловлар» ёғдирилган ва кўрилган барча чора-тадбирларга қарамай «қонуний ҳаракатлари учун булғанган».

Эслатиб ўтамиз, «Facebook» ижтимоий тармоғи атрофида катта можаро юзага келганди. Ижтимоий тармоқнинг 87 миллион фойдаланувчини шахсий маълумотлари учинчи томонга — «Cambridge Analytica»га бериб юборилган. У эса, ўз навбатида, Доналд Трампнинг президентлик компаниясига хизмат қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг