Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» Цукерберг хавфсизлиги учун 9 млн доллар сарфлади

«Facebook» Цукерберг хавфсизлиги учун 9 млн доллар сарфлади

Фото: «EPA-EFE»

«Interfax.ru»нинг мазкур компаниянинг ҳисоботига оид «CNN» маълумотларга таяниб хабар беришича, «Facebook»нинг Цукерберг хавфсизлиги учун харажатлари 2016 йилдагига қараганда бир ярим баравар, яъни 5,8 миллион доллар кўп.

Цукерберг хавфсизлиги ва хусусий самолётлардаги сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг умумий миқдори эса уч йилда 20 миллион бўлган. Бунга компаниянинг ёнилғи ва экипаж иши учун, қолаверса, Цукерберг борадиган жойлардаги хавфсизлик тизими фаолияти учун кетган маблағлари ҳам киради. 

«Facebook»дан маълум қилинича, харажатларнинг ўсиб бориши компания президенти ва бош директорига нисбатан тазйиқларнинг борган сари кучаяётганига боғлиқ. «CNN»даги эслатмага қараганда, Цукербергнинг йиллик маоши ҳамон расман 1 долларлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг