Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» кераксиз изоҳларни ажратиш имконини берадиган тугмани синовдан ўтказмоқда

«Facebook» кераксиз изоҳларни ажратиш имконини берадиган тугмани синовдан ўтказмоқда

Фото: «NV.ua»

«Facebook» ижтимоий тармоғининг дастурчилари бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳига бир сонияда салбий фикрни билдириш имконини берадиган тугмани синовдан ўтказмоқда. Янги функция «downvote» номи остида ҳозирча фақат АҚШда синалмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

«Facebook» вакилининг маълум қилишича, «downvote» тугмаси «Facebook»нинг эътиборини зарарли, фойдасиз ва чалғитувчи изоҳларга қаратишнинг енгил усули бўлади.

«Биз дизлайк тугмасини синовдан ўтказяпмиз. Фойдаланувчиларни изоҳ ёзишдан олдин ўйлаб кўришга мажбур қиладиган функцияни татбиқ қилмоқдамиз. Ҳозирча бу фақатгина АҚШдаги кам сонли одамлар иштирокида ишламоқда», — дейилади хабарда.

«Downvote» тугмаси босилган изоҳ йўқ бўлиб қолади ва фойдаланувчининг қаршисида бу каби қарор ҳақида маълум қилиш борасида қўшимча хабарнома пайдо бўлади. Шунингдек, изоҳларни «ҳақорат», «чалғитувчи» ёки «мавзуга доир эмас» деб белгилаб қўйиш ҳам мумкин.

Мазкур тугмани яратишдан мақсад омма учун очиқ бўлган саҳифаларда ҳақоратли ва «тролл» изоҳларни камайтириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг