Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» ўсмирлар учун махсус портал ишга туширади

«Facebook» ўсмирлар учун махсус портал ишга туширади

Фото: «Nv.ua»

«Facebook» ижтимоий тармоғи сервисдан хавфсиз фойдаланиш борасида ўсмирларга маслаҳат берадиган янги ёшларбоп портални ишга туширмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

«Facebook»дагиларнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ алгоритмлари жорий ой бошидан буён янгиликлар лентасида ўсмирларга турли маслаҳатларни кўрсатиб келмоқда.

Портал бўлимлари, масалан, кимнидир қандай қилиб блоклаш борасида маълумот беради. Айрим маълумотлар фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланишни бошлашга ёрдам берадиган журналистик форматдаги мақолаларига асосан тузилган. Шу билан бирга таъкидланишича, янги портал — бу шунчаки ахборотлар саҳифаси.

Масалан, маслаҳатлардан бирида шундай ёзилган: Бирор нимани оммага эълон қилишдан олдин аввало ўзингизга «Буни ота-онам ёки бобо-бувим овоз чиқариб ўқиса, мен ноқулай аҳволга тушиб қолмайманми?», дея савол беринг. Сизнинг мактабингизда, албатта, ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи бола топилади. Энг муҳим хабарларни фақат яқинларингиз билан улашинг.

Америкалик тадқиқотчилар фикрича, «Facebook» ўсмирлар ва ёшлар орасида оммавийлигини йўқотмоқда. 2018 йили АҚШда «Facebook»дан фойдаланувчи 18 дан 24 ёшгача бўлган фойдаланувчилар сони 5,8 фоизга камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг