Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook»да хавфли вирус: Қандай ҳимояланиш керак?

«Facebook»да хавфли вирус: Қандай ҳимояланиш керак?

«Facebook»да хавфли вирус тарқалди.

Фото: «depositphotos.com»

Декабр ойида «Facebook» фойдаланувчилари кўплаб дўстларидан video_6278.zip туридаги ғалати вирусларни қабул қила бошлади.

Вируснинг аҳамиятли жиҳати у ўз контактларидан юборилади ва қабул қилувчи эҳтиётсизлик туфайли уни очиб юборади. Бу ҳақда «Bigmir.net» хабар берди.

Агарда сизга шу каби хабар келган бўлса (рақамлар турлича бўлиши мумкин, бироқ барчасида video сўзи бор), уни асло кўчириб олманг ва оча кўрманг. Бу ишни амалга оширсангиз, смартфон ёки компютерингизга зарарли дастурни кўчириб оласиз ва шу орқали унинг ижтимоий тармоқда тарқалишига сабабчи одамлардан бирига айланасиз.

Вирусни ўрнатишда «YouTube» дастуриникига ўхшаш белги пайдо бўлади. Вирус саҳифангизнинг шахсий маълумотларини фирибгарларга юборади.

Агарда ушбу вирус билан зарарланишга улгурган бўлсангиз, дастурни ўчириб ташланг, шунингдек, антивирусингизни алмаштиринг ёки янгиланг — у бу каби «совғалар»ни блоклай олиши керак. Шу билан бирга «Facebook»даги паролингизни ўзгартиринг ва қўшимча авторизация текширувини ўтказинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг