Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учинчи дунё учун «Facebook»нинг «енгил» шакли чиқарилди

Учинчи дунё учун «Facebook»нинг «енгил» шакли чиқарилди

Фото: «Zakon.kz»

Кам тараққий этган мамлакатларга мўлжалланган «Facebook Lite» эски уяли тармоқ(2G)ларда ҳам ижтимоий тармоқ сайтидан фойдаланиш имконини беради, деб хабар берди «Zakon.kz».

Шунинг баробарида компания «Messenger Lite»ни ҳам чиқарди. Бу илова эски ва кучсиз смартфонларга ўрнатилса ҳам ишлайверади.

«Facebook Lite» Непал, Бангладеш ва Зимбабведа синовдан ўтди. Бир ҳафта ичида юзга яқин мамлакат учун «Енгил фейсбук» очилади.

Илованинг оғирлиги атиги чорак мегабайт. «Лайф»нинг ёзишича, ундан фақат андроид-қурилмаларда фойдаланса бўлади. Илованинг соддалаштирилишини компания учинчи дунё мамлакатлари глобал тармоққа жадал суръатларда уланаётгани билан изоҳлади. Бироқ интернет тезлигининг пастлиги ва кам қувватли шахсий қурилмалар бу жараённи бузиб турибди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг