Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook»нинг фойдаланувчиларни кузатиши билан боғлиқ ҳайратланарли усуллар

«Facebook»нинг фойдаланувчиларни кузатиши билан боғлиқ ҳайратланарли усуллар

Фото: «MediaSole»

Апрел ойида «Facebook»нинг «Cambridge Analytica» билан содир бўлган можаросидан сўнг, АҚШ Конгресси ижтимоий тармоқдан ўз фойдаланувчилари ҳақида қандай қилиб маълумот тўплашига оид барча усулларни талаб қилди. Бунинг учун 222 варақли ҳужжатлар жамланмаси зарур бўлди, деб хабар беради «Hi-News».

Кўпчилик «Facebook» компанияси фойдаланувчилар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қанча вақт ўтиришини кузатишидан хабардор. Бироқ ҳужжатларда қайд этилган бошқа усуллар кўпчиликни ҳайратга солади. Қуйида уларнинг айримларини келтириб ўтамиз:

  • «Facebook» сизнинг лабингиз ҳаракатини ёзиб олади. Бу компанияга робот эмаслигингизни аниқлашда ёрдам беради;
  • Шунингдек, компания браузер ойнаси бошқа ойналардан юқори ёки пастда туришини ҳам кузатади;
  • «Facebook» сизнинг қурилмангиз ҳақида маълумот тўплайди. Бу фақатгина унинг модели ёки операцион тизими версияси эмас. Компания смартфонингизда қолган батарея қуввати, алоқа сигнали даражаси ва хотираси билан ҳам қизиқади.
  • Шунингдек, операцион тизим, браузерлар, ўрнатилган дастурлар ва файллар номи ҳақида ҳам маълумотлар тўплайди;
  • Бундан ташқари компанияга сизнинг алоқа операторингиз, интернет-провайдерингиз, IP-манзилингиз, соат минтақангиз ва уланиш тезлигингиз ҳақида ҳам батафсил маълумотлар мавжуд;
  • Айрим ҳолатларда компания фақатгина сизнинг эмас, балки сизга яқин бўлган ёки битта тармоқда бўлган қурилмалар ҳақида ҳам маълумот тўплайди;
  • «Facebook»да қурилмангиз яқинидаги Wi-Fi нуқталари ва уяли алоқа миноралари ҳақида ҳам маълумот бор;
  • GPS, камера ва галереядаги суратлардан ташқари «Android Facebook» сизнинг қўнғироқларингиз ва SMS тарихингиз ҳақида ҳам маълумот йиға олади;
  • Ниҳоят «Facebook» компанияси сизнинг аккаунтларингиз ва мобиль дастурларингиз ҳақида ҳам барчасини билади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг