Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирибгарлар «Telegram» орқали сохта криптовалюта сотишни бошлашди

Фирибгарлар «Telegram» орқали сохта криптовалюта сотишни бошлашди

Фото: «Код Дурова»

Номаълум фирибгарлар «Telegram» фойдаланувчилари электрон почтасига «Gram» криптовалютаси ва «Telegram Open Network» (TON) блокчейн-платформаси ишга туширилишида қатнашишни таклиф қилиб хабар тарқата бошлашди. Бу ҳақида «Код Дурова» канали маълум қилди.

Хатда «Gram» криптовалютаси токен (танга)ларининг дастлабки сотувларида қатнашиш таклиф қилинади. Шунингдек унда, тангалар 2018 йилнинг 1 февралидан биржага қўйилиши, «танланган иштирокчилар» унинг бир донасини 15 центдан сотиб олиш имконига эгалиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Telegram» ўзининг блокчейн-платформасини ишга туширмоқчи экани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг