Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда сайёҳларни бошқа даврга ўтказиб қўювчи виртуал реаллик киоскалари пайдо бўла бошлади

Францияда сайёҳларни бошқа даврга ўтказиб қўювчи виртуал реаллик киоскалари пайдо бўла бошлади

Виртуал реаллик киоскалари.

Фото: «Techcult»

Франция шимолидаги Невил-Сен-Ваастда «Monument des Fraternisations» ёдгорлиги олдида виртуал реаллик ҳудуди яратишни таклиф этувчи «Timescope» лойиҳаси тадбиқ этилди. Бу ерда туристлар виртуал ҳолатда турли даврларга саёҳат қилиши мумкин, деб хабар берди «TechCult».

Айни вақтда Франциядаги масканлардан 15тасида шу турдаги устунлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг тезлиги технология ёки сармояга эмас, балки рассомлар ва дизайнерлар меҳнатига боғлиқ. Улар архив суратлар, хариталар ва масканнинг уч ўлчамли модели ёрдамида ўз «асарларини» яратадилар. Ахир 1915 йилнинг қишида немис ва француз аскарлари Рождество байрами шарафига ўзбошимчалик билан қисқа сулҳ эълон қилганларини «минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши».

Виртуал реаллик устунларидан фойдаланувчилар осмонўпар бино остидаги станциядаги дурбин ёрдамида атрофга тарихдан назар ташлаш имконига эга бўлади. Устунларга шикаст етказмайди ва улар ноқулай об-ҳаво шароитидан ҳимояланган. Яна бир ажойиб янгилик — лойиҳа муаллифлари нафақат ўтмишга, балки келажакка ҳам виртуал саёҳат уюштириш устида иш олиб бормоқда.

«Timescope» технологиясига кейинги йилнинг бошида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES кўргазмасида тугал баҳо берилади.

2018 йилнинг охирига бориб бу каби қурилмалар дунёнинг машҳур туристик объектлари ёнига 100 дан ортиқ ўрнатилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг