Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Глазго метросининг поездлари икки йил ичида тўлиқ машинистсиз бошқарилади. Ҳатто метрополитенда ҳам ходимлар бўлмайди

Глазго метросининг поездлари икки йил ичида тўлиқ машинистсиз бошқарилади. Ҳатто метрополитенда ҳам ходимлар бўлмайди

Фото: «ВладТайм»

Шотландиянинг Глазго шаҳридаги метро поездлари 2020 йилнинг охирига қадар мутлақ ҳайдовчисиз бошқарилади, деб хабар берди «NV.ua».

Бу фақатгина метро поездлари метрополитен линиялари билан тўлиқ мустақил ҳаракатланишини англатибгина қолмай, балки у ерда бирорта ҳам метрополитен ходими бўлмаслигини билдиради.

Айни вақтда Буюк Британияда автоном поездлар йўлга қўйилган бўлиб, улар Лондондаги Докленд енгил метроси бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бироқ ҳар бир поезднинг ичида оператор бўлиб, улар ҳар қандай вазиятда бошқарувни ўз қўлига олишга тайёр, шунингдек, хавфсизликни ҳам назорат қилади.

Глазгодаги поездлар Буюк Британиядаги тўлиқ автономлашган биринчи метро поездларига айланади. Улар видеокузатувни амалга оширадиган камералар билан жиҳозланади, агарда йўловчилар кўпайиб кетса метро ходими ёрдамга келади.

Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатлари, хусусан, АҚШ ва Япония метро тизимлари автоном поездларга ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг