Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

GM ўз рақибларидан олдинга «сакраган» ҳолда рул ва педалларсиз электромобилни тақдим этди

GM ўз рақибларидан олдинга «сакраган» ҳолда рул ва педалларсиз электромобилни тақдим этди

Фото: «ITC.ua»

«General Motors» компанияси жорий йилда рул ҳамда педаллари йўқ бўлган ўзи бошқарилувчи электромобилни чиқариш ниятида. Яъни GM анъанавий бошқарув тизими бўлмаган электромобилларни серияли равишда ишлаб чиқармоқчи, деб хабар берди «ITC.ua».

Ушбу янги модел «Cruise AV» деб номланади ва ҳозирда бу турдаги бир нечта автомобиллар Сан-Франциско ва Фениксдаги йўлларда синовдан ўтказилмоқда. 

«General Motors» қисқа вақт ичида мутлақ автоном бошқариладиган автомобилларни ишлаб чиқариш орқали ўзининг асосий рақибларидан олдинга «сакраб» кетмоқда. «Ford» компанияси (яқинда ўзи бошқариладиган автомобили аварияга учраган) рул ва педалларсиз автомобилни 2021 йилга келиб чиқаришни режалаштираётган эди, «Alphabet» компаниясининг ҳайдовчисиз бошқариладиган «Waymo» автомобили эса яқинда АҚШда такси хизмати сифатида йўлга қўйилади, бироқ унинг ҳам рул ва педаллари бор.

Бу каби автомобиллар мавжуд стандартларга жавоб бермаганлиги сабаб GM АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий агентлигига ариза топшириб қўйган. Компания 2500га яқин автомобилни Американинг еттита штатида синаб кўришни режалаштирган. 

Компания мутахассисларининг фикрича, автомобилларни шаҳар ташқаридан кўра, унинг ичида синаб кўриш муҳим аҳамиятга эга. Чунки Сан-Францискода ҳаракатланган автомобил Фениксдагига қараганда ўртача 32 баравар кўпроқ йўлда ҳаракатланиш сценарийларини кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг