Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Google» «Android» ўрнини босувчи янги амалий тизимни синовдан ўтказа бошлади

«Google» «Android» ўрнини босувчи янги амалий тизимни синовдан ўтказа бошлади

Фото: «The App Entrepreneur»

«Google» корпорацияси ўз дастурчиларига янги «Fuchsia» амалий тизимини синовдан ўтказишга рухсат берди, дея хабар қилади «Hi-tech.mail.ru».

Компания «Pixelbook»ка («Google»нинг хусусий ноутбуки) амалий тизимни юклаб олиш имконини берувчи ҳужжатни тақдим этди. 

«Fuchsia»  устида бир йилга яқин иш олиб борилган. «Google» ҳамон амалий тизим ҳақида батафсил маълумотларни очиқлаганича йўқ.

«The Verge»нинг ёзишича, компания нега янги амалий тизим устида иш бошлагани тушунарсиз. «Fuchsia» балки  «Chrome» ва «Android» тизимлари бирлашган ноутбук — «Andromeda» лойиҳасининг давомчиси бўлар. Ушбу лойиҳа амалга ошмасдан қолиб кетганди, бунинг ўрнига «Google» «Android» дастуридан барча хромбуклар фойдаланиши мумкинлигини маълум қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг