Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Chrome» онлайн-ўйинлар бозорини «синдирди»

«Google Chrome» онлайн-ўйинлар бозорини «синдирди»

Фото: «wikipedia.org»

«Google» компанияси «Chrome» браузерининг 66-версиясида жорий этган «Сайтлардаги видео ва овозларнинг автоматик тарзда ишга тушиб кетишини блоклаш» функцияси барчага бирдек ёқмади. У жонга тегувчи рекламаларни чеклаши орқали аксарият фойдаланувчиларга ёққан бўлса-да, онлайн-ўйин яратувчилари «Google»ни фақатгина ўзига мақбул ресурсларни тарғиб қилишда айбламоқда, деб хабар берди «4PDA».

«Chrome»нинг янгиланган версияси онлайн-ўйинларни блокламоқда. Ўйин яратувчилари эса браузер автоматик юкланувчи саҳифаларни аниқлаш усулидан норози. Браузер бунинг учун бир нечта омилларни, жумладан, иловани кўриш вақтидаги контент вақти видео элементи ўчамини инобатга олувчи махсус алгоритм асосида ишлайди.

Онлайн-ўйинларни ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш қийин, чунки веб-саҳифани синовдан ўтказишда тез-тез «Chrome Dev Tools»дан фойдаланилади, аммо ушбу вазиятда дастур сайтнинг турли фойдаланувчилар учун қандай ишлаши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмас.

«Янги сиёсат «Google»нинг аудиовизуал контентга эга сайти — «YouTube»га тааллуқли эмаслиги жуда қизиқ. «Chrome»даги мазкур блоклаш тизими автоматик юкланувчи контентларга ўзи учун манфаатли тўсиқни қўймоқда», — деб ёзади дастурчилардан бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг