Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Chrome» «Windows»да ишлайдиган компьютерлар учун янги фойдали функция қўшди

«Google Chrome» «Windows»да ишлайдиган компьютерлар учун янги фойдали функция қўшди

Фото: «Android Central»

«Google Chrome» браузерининг ихтирочилар учун мўлжалланган версиясида анчадан бери кутилган янги функция пайдо бўлди, деб хабар берди «4PDA».

Мазкур янгилик браузер саҳифасини янгилаш жараёнини енгиллаштиришдан иборат.

Янги функция ёрдамида фойдаланувчи бармоғини худди смартфондаги каби экранга теккизиб, пастга тушириши керак. Бу эса анъанавий тарзда экраннинг юқори чап қисмида турадиган «ушбу саҳифани янгиланг» пиктограммасидан фойдаланиш мажбуриятидан озод қилади.

Функцияни ишга тушириш учун компютерга «Windows 10» операцион тизимини ўрнатиш лозим. Жорий йилнинг охирига қадар ушбу функция барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг