Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Google» ҳарбий ишларга аралашиб қолди. Ходимлар бундан қаттиқ норози

«Google» ҳарбий ишларга аралашиб қолди. Ходимлар бундан қаттиқ норози

Фото: «Nv.ua»

«Google»нинг 10 нафарга яқин ходими компания Пентагоннинг «Project Maven» ҳарбий дастурида иштирок этаётгани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза ёзишга қарор қилди. Ушбу дастур нишонларга аниқ зарба бериш мақсадида дронлар ёрдамида олинган маълумотларни қайта ишлаш алгоритмларини ўз ичига олади, деб хабар берди «NV.ua».

Авваллари «Google» компания қарорларини муҳокама қилишни рағбатлантирадиган очиқ маданиятни илгари сурарди. Истеъфога чиқиш ниятида бўлган ходимларнинг айтишича, ҳозир компания раҳбатияти шаффофликни йўқотмоқда ва муҳокамага сабаб бўладиган бизнес-қарорларни қабул қилмоқда.

«Maven» билан ҳамкорлик доирасида «Google» мамлакат Мудофаа вазирлигига тасвирларни яхшироқ таний оладиган сунъий интеллектни яратишда кўмаклашмоқда. Аммо ходимларнинг ҳисоблашича, ўлимга олиб келадиган бу каби масъулиятли ишларни алгоритм эмас, одамларнинг ўзлари амалга ошириши керак ва умуман, «Google» ҳарбий ишларга аралашмаслиги лозим.

Шунга қарамай «Google» ўз қарорини ўзгартирмади — компания «Maven» устида ишлашни давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг