Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google»: Шимолий Корея ракетаси қанчалик узоққа учади?

«Google»: Шимолий Корея ракетаси қанчалик узоққа учади?

«Google» қидирув тизими.

Фото: «Politeka.net»

«Google» компанияси махсус тайёрлаган видеороликда ўтган 12 ой давомида фойдаланувчиларни нималар кўпроқ қизиқтиргани тасвирланган.

Йил давомида «Ирма» тўфони, «iPhone Х» ҳамда «iPhone 8» смартфонлари, шилқимликда айбланиб ишдан ҳайдалган телебошловчи Мэтт Лауэр, актриса Меган Маркл интернет-қидирувчилар диққат-марказида бўлди.

Қолаверса, ўрмон ёнғинлари ва тўфонлар қай тариқа юзага келиши, Шимолий Корея ракетаси қанчалик узоққа учиши, дунёда қочоқлар сони қанчалиги ҳам аксарият интернет фойдаланувчилари эътиборида бўлди. Фойдаланувчилар Франция, Германия ва Буюк Британиядаги сайлов жараёнлари билан боғлиқ сўровлар билан «Google»га кўп мурожаат қилишди. Киношинавандалар эса энг кўп «У» ҳамда «Мўъжизакор аёл» филмларини қидиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг