Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Google Street View» орқали Диснейлендда сайр қилиш имконияти пайдо бўлди

«Google Street View» орқали Диснейлендда сайр қилиш имконияти пайдо бўлди

Фото: «lifehacker.ru/»

«Google Street View»да дунёдаги энг катта кўнгилочар боғлардан бирида уйдан чиқмасдан туриб ҳордиқ чиқариш имконияти пайдо бўлди, деб хабар берди «lifehacker».

«Google Street View» ёрдамида Уолт Диснейнинг турли 10 та боғини сайр қилиш имконияти ишга туширилди. Мазкур сервис ёрдамида дунёнинг турли бурчакларида, масалан, Орландо ёки Калифорнияда жойлашган Дисней боғининг интерактив панорамасидан баҳраманд бўлиш мумкин.

Сервис рўйхатидан «Espot» халқаро маданият ва технологик инновациялар боғлари, шунингдек, «Юлдузлар жанги» қаҳрамонларига атаб яратилган «Hollywood Studios» боғи ҳам ўрин олган.

Диққатга сазовор кўнгилочар масканлардан бирини томоша қилиш учун қуйидаги ссилкалардан фойдаланинг.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг