Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» сунъий интеллект ёрдамида «Play Market»даги юз минглаб зарарли дастурларни ўчириб ташлади

«Google» сунъий интеллект ёрдамида «Play Market»даги юз минглаб зарарли дастурларни ўчириб ташлади

Фото: «News for breakfast»

«Google» компанияси ўз дўконидан 700 мингдан ортиқ зарарли дастурларни олиб ташлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланди. Бундан ташқари «Play Market»дан юз мингга яқин ғараз ниятли дастурчилар ҳам ўчириб ташланди, деб хабар бермоқда «NV.ua».

Сунъий интеллектнинг роли нохуш ёки зўравонликни тарғиб қилувчи контентни аниқлашдан иборат бўлган. У шу турдаги дастурларни аниқлаб, «Google» ходимларига маълум қилган. Ходимлар эса уни ўрганиб чиқиб, кейинги фаолиятини яхшироқ кузатиб боради.

Шунингдек, «Google»нинг маълум қилишича, «Play Protect», хавфсизлик тизимидаги дастурий таъминот ва андроид вирусларини аниқлаш компанияга хавфли дастурларни ўрнатиш сонини камайтиришга хизмат қилган. Шу билан бирга, компаниянинг таъкидлашича, 250 мингдан ортиқ «тақлид иловалар» ҳам ўчириб ташланган.

Аммо «Google» зарарли дастурларни улар «Play Store»га тушишидан олдин ўчирганми ёки фойдаланувчи кўчириб олганидан кейинми деган савол жавобсизлигича қолмоқда. Тахминларга кўра, иккала вариант ҳам тўғри, бироқ «Google» бунга расман изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг