Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google» уч ўлчамли маконда тасвирни чиза оладиган янги мобиль дастур яратди

«Google» уч ўлчамли маконда тасвирни чиза оладиган янги мобиль дастур яратди

Сўнгги вақтларда «Google» виртуал реаллик ҳамда қўшимча реаллик йўналишидаги изланишларини фаол тарзда ривожлантирмоқда. «Google» бу борада виртуал реалликка эга янги дастурни — «Just а Line»ни тақдим этди. Уни ҳозирнинг ўзида «Google Play» дўконидан кўчириб олиш мумкин, деб хабар берди «ITC.ua».

Бироқ, мазкур дастур «APCore» платформасини қўллаб-қувватлайдиган смартфонлардагина ишлайди.

Ушбу дастур уч ўлчамли виртуал маконда тасвирлар чизиш имкониятига эга «Tilt Brush» дастурига асосланган. «Tilt Brush»нинг ишлаши учун смартфонларда «VR» бўлиши лозим  эди. Янги «Just a Line» эса — бу суратлар чизиш дастури. Умуман олганда, дастур номларни айтиб туради ва уч ўлчамли маконга чизишда ёрдам беради.

Маълумот учун айтиш мумкинки, шу ҳафтанинг ўзида «Google Play» дўконига қўшимча реалликка оид платформалар асосида яратилган 60 дан ортиқ янги дастурлар жойланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг