Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» ва «Facebook» компаниялари Тошкентда офисини очиши мумкин

«Google» ва «Facebook» компаниялари Тошкентда офисини очиши мумкин

Фото: «xabar.uz»

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган Глобал тадбиркорлик конгресси доирасида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ва жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаев «Google» ва «Facebook» компанияларининг бошқарув аппарати вакиллари Эркан Каптан ва Довон Эрнирлар билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон вакиллари «Google»нинг Марказий Осиё учун марказий офисини Тошкентда очиш таклифини билдирди. Бу таклиф компания вакиллари томонидан илиқ қабул қилинди ва жорий йил охирига қадар бу ишни амалга оширишга келишиб олинди.

Учрашувдаги энг муҳим жиҳатлардан бири «Google» ва «Facebook» вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган «Q Box» ва «EduBook» лойиҳалари учун кодлаштириш ва дастурий таъминот контентини Ўзбекистонга тақдим этишларини билдиришди. Бепул тақдим этилаётган ушбу контент 2 йил давомида 3,5 миллион доллар сарфлаб тайёрланган бўлиб, айни вақтда Туркиядаги АКТ дарслари айни унинг ёрдамида олиб борилади.

Жаҳон таълими статистикаси манбаларига кўра, ўқувчининг дастурлар ишлаб чиқишга қизиқиши 5-6-синфларда бошланади. Мазкур контент ҳам айни ёшдаги болаларга мўлжалланган. Эндиликда ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам ундан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг