Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google»нинг «ақлли» курткаси ёрдамида энди такси чақириш ҳам мумкин

«Google»нинг «ақлли» курткаси ёрдамида энди такси чақириш ҳам мумкин

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

2017 йилнинг кузида «Google» ва «Levi’s»нинг смартфонларни бошқаришга қодир «Jacquard» номли «ақлли» курткаси сотувга чиқарилган эди. Гаджет смартфондаги мусиқани бошқариш, қўнғироқларни амалга оширишга қодир. Энди эса «Google» ўзининг «ақлли» кийимига янада кўпроқ функцияларни жойлаштирди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Янги функция такси чақириш ва фойдаланувчи турган жой манзилини сақлаб қолиш имкониятига эга.

Функция янгиланган «Jacquard platform 1.2»да пайдо бўлган. У 15 майдан бошлаб ҳафта охирига қадар тақдим этилади. Янада қулайлаштирилган куртка ҳамон асосан велосипедчиларга мўлжалланганлигича қолмоқда.

Эндиликда куртга эгалари «Uber»га улана олишлари ва ҳаракатланиш борасидаги хабарларни мобиль дастур орқали ўқишлари мумкин. Куртка машина уч дақиқалик масофа узоқлигига келиб қолганини ва қанча вақтда етиб келиши борасида огоҳлантириб туради.

«Bose Aware» номини олган режим атрофдаги овозларни тўплаб фойдаланувчининг қулоғига наушниклар орқали узатади. Функция мусиқа тинлашга, транспорт воситалари ва одамларнинг яқинлашишини эшитишга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг