Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арзонлашади ва қулайлашади. Грузияда интернет неча пул?

Арзонлашади ва қулайлашади. Грузияда интернет неча пул?

Фото: «Newposts.ge»

«Newsgeorgia.ge» сайтининг ёзишича, Грузияда ўрта ва кичик тоифа интернет-операторларга тақдим этиладиган хизматлар етти-саккиз баравар арзонлашади. Бу ҳақда Грузия миллий коммуникациялар комиссияси ўз сайтида маълум қилди.

Ушбу қарор бозорда рақобатни ривожлантириш учун қабул қилингани, мақсад эса якуний фойдаланувчи — оддий халқ учун интернет сифатини яхшилаш экани айтилган.

Янги қарор йирик операторлар зиммасига ривожланган ўз тармоғидан кичик ва ўрта тоифа операторларнинг ҳам фойдаланишига рухсат беришни юклайди.

Комиссия бу билан Тбилисидан сотиб олинган интернетни кичик компаниялар ёрдамида чекка ҳудудларга ҳам етказмоқчи.

Бугунги кунда Грузияда интернетдан фойдаланувчилар сони 755 минг нафар бўлиб, уларга 160 та атрофида интернет-провайдерлар хизмат кўрсатмоқда. Булар орасида энг йириклари — «Siklnet», «Caucasus Online», «Magticom» ва «Ахали кселеби». Мамлакатда энг оммалашган интернет оптик толали уланишдир.

Грузинлар бир ойда 20 мегабит/сония тезликдаги интернет учун 30 лари (11 доллардан кўпроқ) тўлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг