Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гуручнинг сунъийсини эшитган эдик. Навбат карамгами? (видео)

Гуручнинг сунъийсини эшитган эдик. Навбат карамгами? (видео)

Фото: Alibaba.com

Бу хабарни ёритишимизга Россиядан йўлланган мактуб сабаб бўлди.

«Мени ташвишлантираётган бир муаммо бор, шундан юртдошларим ва барча мўмин-мусулмонлар хабардор бўлишини истайман. Ҳозирда айрим Осиё давлатларидан, айниқса, Хитойдан келаётган озиқ-овқатларнинг орасида жуда шубҳали маҳсулотлар ҳам учрамоқда. Нопок «тадбиркор»лар аввал тухумни, кейин гуручни, энди эса сабзавотларни ҳам сунъийлаштиришмоқда. Россияда яшарканмиз қайси маҳсулот табиий ва ҳалол эканлигини аниқ билолмаймиз.

Бундай маҳсулотлар Ўзбекистонга ҳам кириб келмаслигига ким кафолат бера олади? Ўзим кимёгарман. Кимё усулида олинган бундай маҳсулотлар ошқозон-ичак бузилишлари, саратон, жигар циррози каби оғир касалликларни келтириб чиқариши ўз исботини топмоқда. Бундай егуликлар, айниқса, болалар учун жуда хавфли. Қуйидаги видеолавҳаларни кўринг, хулосаси ўзингизга ҳавола».

Исмсиз мактубни ўқиб, тақдим этилган видеолавҳаларни томоша қилиб, сиз азизлар билан бўлишишни лозим топдик. Зеро, илм-фан тараққиёти фақат инсон фаровонлигига эмас, кимларнингдир соғлиғи йўқолиши ҳисобига нопок кимсаларнинг чўнтаги қаппайишига ҳам хизмат қилмоқда.

Сунъий карам:

Сунъий тухум:

Сунъий гуруч:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг