Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳамёнбоп интернет пакетлар ҳамда тарифлар ҳақида биласизми?

Ҳамёнбоп интернет пакетлар ҳамда тарифлар ҳақида биласизми?

Мобил алоқа операторлари томонидан таклиф этилаётган тарифлар ҳамда хизматлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Хизматлар жозибадор, ҳар бир таклифнинг ўзига хос қулайликлари, шартлари ҳамда нархлари мавжуд. Булардан ўз вақтида бохабар бўлиш, турли акция ва бонуслардан манфаатли фойдаланиш абонентларнинг ҳам вақтини ҳам нақдини тежашга ёрдам беради.

Ҳозирда бу масалани ҳал қилишга мўлжалланган дастур иловалар жуда ҳам кўп ва хилма-хил. Биз эса сизга энг яхшиларидан бирини – Mobile USSD Uzbekistan иловасини таништирамиз.

Mobile USSD Uzbekistan – Андроид телефонлар учун ишлаб чиқилган ҳамда кўп сонли фойдаланувчилар эътирофига сазовор бўлган мобил иловадир. Ушбу илова юртимиздаги барча мобил алоқа операторларининг энг сўнгги тарифлари, хизматлари, интернет пакетлари ва USSD кодлари ҳақидаги барча актуал маълумотларни бир жойга тўплаган қулай ёрдамчидир.

Илованинг чиройли дизайни, фойдаланишга қулай ва содда интерфейси, маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда икки SIM-картали телефонларни қўллаб-қувватлаши Сизда яхши таассурот қолдиришига ишонамиз.

Мобил илова ёрдамида Сиз уяли алоқа тариф режалари ҳақида маълумотлар – нархлар, муддати, дақиқалар ва мегабайтлар лимити, тарификация, уланиш шартлари ҳақида батафсил каталоглаштирилган маълумотлар билан танишишингиз ҳамда маъқул тарифларга тезкор уланишингиз мумкин. Мазкур иловада 5 та алоқа операторига тегишли 100 дан ошиқ тарифлар ҳақида керакли маълумотлар тақдим этилган.

Интернет даврида энг яқин ёрдамчингиз – мобил телефонингиз доимо онлайн бўлиши талаб этилади. Mobile USSD Uzbekistan иловасида операторлар таклиф қилаётган интернет пакетларга қулай уланиш имконияти мавжуд. Иловада сизга 150 дан ошиқ интернет пакетлар ҳақида актуал маълумотлар тақдим этилган.

Бундан ташқари уяли алоқа операторларига тегишли 100 га яқин USSD кодлар, 60 дан ошиқ хизматлар ҳақида маълумотлар мобил иловада тақдим этилган. Доимий равишда турли акциялар, бонуслар ҳамда операторларга тегишли муҳим янгиликлар ҳақида пуш-хабарномалар берилади.

Ушбу иловадан фойдаланиб кўринг, у сизнинг мобил алоқа хизматлари учун яқин ёрдамчингизга айланади деган умиддамиз!

  • Google Playдан юклаб олиш: bit.ly/3dSM99I
  • Илова ҳажми: 3.5 MB
  • Android: 4.3 дан юқори версиялар
  • Фойдаланувчилар баҳоси: 4.4
  • Юклаб олишлар: 40,000+

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг