Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳашаротлар смартфон ёрдамида йўқотилади: янги илова ишлаб чиқилди.

Ҳашаротлар смартфон ёрдамида йўқотилади: янги илова ишлаб чиқилди.

Фото: «Habr.com»

Хитой ФА Хефей интеллектуал машиналар институти олимлари смартфонлар учун ҳашаротларнинг 50 дан ортиқ турини аниқловчи илова ишлаб чиқишди ва синовдан муваффақиятли ўтказишди. Бу ҳақда «24TV» хабар берди

Лойиҳа қатнашчиларидан бири — Се Чэнцзюннинг айтишича, ҳозир Хитойда қишлоқ хўжалиги соҳаси тўқнаш келаётган энг катта муаммолар — пестицидларнинг ҳаддан зиёд кўп қўлланилаётгани, зараркунанда ҳашаротлар мониторинги яхши олиб борилмаётгани ва ерга ишлов бериш технологияларидан етарлича фойдаланилмаётганидир.

Се Чэнцзюн таъкидлашича, янги иловада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилган бўлиб, унинг базасида зараркунандаларнинг 1 миллиондан зиёд суратлари бор.

Фойдаланувчи смартфонига ҳашаротнинг суратини олса ва иловага юкласа бас: илова буни базадаги суратларга таққослаган ҳолда ҳашаротнинг турини аниқлаб, унга қарши айнан қайси воситани қўллаш кераклигини маслаҳат беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг