Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчисиз бошқариладиган «Waymo» автомобили аварияга учради (видео)

Ҳайдовчисиз бошқариладиган «Waymo» автомобили аварияга учради (видео)

Фото: «ITC.ua»

«Waymo» компаниясига тегишли автоном бошқариладиган автомобиль Аризона штатидаги Чандлер шаҳрида йўл транспорт ҳодисасига учради, деб хабар беради «ITC.ua».

ЙТҲ содир бўлган воқеа жойидан олинган суратларга кўра, «Waymo» минивенининг олд чап ғилдираги ва бамперига шикаст етган. Иккинчи автомобилнинг эса мотор бўлинмаси пачоқланган. Хабарларга кўра, автомобиль ичидаги одамлар енгил тан жароҳатлари олишган.

Чандлер полициясининг ҳисоботида қайд этилишича, нохуш ҳодиса вақтида «Waymo» автомобили автоном режимда ишлаётган бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, аварияни бошқа автомобиль келтириб чиқарган.

Тасвирга олинган видеодан кўриш мумкинки, «Honda» автомобили булвар бўйлаб шарқ томонга ҳаракатланётганида Лос Фелис Драйв кўчаси бўйлаб шимол томон кетаётган автомобиль билан тўқнашмаслик учун кескин йўналишни ўзгартирган. Шундан сўнг «Honda» транспорт воситаси «Waymo» минивенига келиб урилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг