Ҳинд стартапи 10 минг долларлик электромотоцикл яратди

Ҳинд стартапи 10 минг долларлик электромотоцикл яратди

«Emflux One» электромотоцикли.

Фото: «Hi-News»

Ҳиндистоннинг «Emflux» компанияси бир марта қувватланиш орқали 200 километр масофани босиб ўтишга қодир спорт электромотоциклини яратиш устида иш олиб борди ва бунинг уддасидан чиқди. Мотоциклнинг ўзига хос хусусиятларидан бири — компания муҳандислари томонидан яратилган ноёб компонентлардир, деб хабар берди «Hi-News».

80 от кучига эга «Emflux One» электродвигатели 9,7 киловатт/соат сиғимли литий-ионли батареядан қувват олади. Бу эса мотоциклнинг соатига 200 километр тезликда ҳаракатланишига кўмак беради. Юз километр тезликка чиқиш учун уч сония кифоя қилади. Мазкур мототциклнинг нархи салкам 10 минг долларга тенг — бу электродвигателда ҳаракатланувчи мотоцикл учун яхши нарх. Одатда бу турдаги мотоциклларнинг баҳоси анча қиммат туради, ихтирочилар айнан шу билан харидорларни ўзига жалб қилмоқчи.

«Emflux One»га энг замонавий навигация тизими ўрнатилади ва у барча турдаги алоқа стандартлари билан ишлай олади, шунингдек, унинг амалий тизими қўшимча функциялар билан янгиланиб туради.

Мотоциклнинг нархидан ташқари унинг ташқи кўриниши ҳам харидорларни ўзига «тортади». Уни давомий ишлаб чиқаришга ҳали анча бор. Ихтирочилар батафсил маълумотларни кейинроқ маълум қилишга ваъда берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг