Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Huawei» 40 мегапикселли учта асосий камерага эга смартфонини март ойида тақдим этади

«Huawei» 40 мегапикселли учта асосий камерага эга смартфонини март ойида тақдим этади

P20 модели 40 мегапикселли учта асосий камерага эга дунёдаги биринчи смартфонга айланади.

Фото: «NV.ua».

«Huawei» компанияси вакили P20 флагман смартфонлари жорий йилнинг 27 март санасида Париждаги Гранд-Пале музейида намойиш этилишини тасдиқлади. P20 модели 40 мегапикселли учта асосий камерага эга дунёдаги биринчи смартфонга айланади, деб хабар берди «NV.ua».

Манбанинг маълум қилишича, асосий камера иккиталик LED чироғи билан жиҳозланади. Шу билан бирга «Huawei»нинг ҳозирда мавжуд барча флагман қуриламаларидаги иккинчи — оқ-қора модул оптик катталаштиргич вазифасини бажаради. Янги смартфондаги учинчи модел қандай бўлиши — номаълум.

Бундан ташқари «Huawei P20» томонлар нисбати 18:9 бўлган дисплей, «Уйга» тумасида бармоқ изи сканери ва иккита фронтал камерага эга бўлади.

Шунингдек, қурилманинг яна бир жиҳати — экраннинг юқори қисми худди «iPhone Х»ники каби қирқимга эга бўлади. Қирқимда фронтал камера, сўзлашиш динамикининг панжараси ва датчиклар жойлашган.

Хабарларга кўра, иккита камерага эга «Huawei P20 Lite» версияси ҳам тақдим этилади. Аммо бу ҳозирча тахминлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг