Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Huawei» букилувчи смартфонини тақдим этди (видео)

«Huawei» букилувчи смартфонини тақдим этди (видео)

Фото: «Twitter»

Хитойнинг «Huawei» компанияси «Mobile World Congress 2019»да ўзининг букилувчи смартфони — «Mate X» тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «The Verge» хабар берди.

«Mate X» қалинлиги 5,4 миллиметрга тенг 8 дюймли OLED-экранга эга.

Букилган ҳолатида у қўш экранли (диагоналлари 6,6 ва 6,38 дюйм), умумий қалинлиги 11 миллиметрли смартфонга айланади.

Ушбу қурилма 5G-тармоқда ишлай олади. Аккумулятори сиғими — 4500 миллиампер-соат.

«Huawei» компанияси «Mate X»ни 2019 йил ўрталаридан сотувга чиқаради: оператив хотираси 8 гигабайтли, умумий хотираси 512 гигабайтли моделлари 2607 доллардан баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг