«Huawei» компанияси телефонлари «Apple»дан энг яхши камерали смартфон мақомини тортиб олди

«Huawei» компанияси телефонлари «Apple»дан энг яхши камерали смартфон мақомини тортиб олди

Энг яхши «камерофон».

Фото: «Полит эксперт»

Хитой ишлаб чиқарувчилари ўз гаджетларини такомиллаштирган ҳолда доимий равишда сифат стандартларини яхшилаб бормоқда, дейилади «Полит эксперт» нашри хабарида.

«Mobile Photography Awards» ташкилоти экспертлари гуруҳи энг сифатли фотосурат оладиган смартфонларни ўрганди. Экспертларни «Huawei Mate 9» ва «Huawei P10» смартфонларида олинган фотолар сифати ажаблантирди ва бу танловда ғолиб деб топилди.

Шу вақтга қадар энг яхши «камерофон»лар сифатида «iPhone»лар тилга олинарди. Энди «Huawei» маҳсулотлари бу мақомни тортиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг