Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Huawei» Ўзбекистонда АКТни ривожлантиришга кўмаклашади

«Huawei» Ўзбекистонда АКТни ривожлантиришга кўмаклашади

Фото: «strategy.uz»

«Тараққиёт стратегияси» маркази ва «Huawei» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича офиси ҳамкорлигида Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи ҳақида хабар берган эдик.

Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича «Ақлли шаҳар», «Ақлли маҳалла», «Ақлли тиббиёт» ҳамда «Ақлли ҳокимият» тизимларини жорий этиш назарда тутилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш каби вазифалар белгиланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон делегацияси Шанхай ва Шенчжен шаҳарларида бўлиб, у ерда муваффақиятли жорий этилган инновацион технологиялар билан танишди.

Фото: «strategy.uz»

Ташриф доирасида хавфсизлик, шаҳарсозлик ва ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича амалий учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Шенчжен шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси асосида йўлга қўйилган полиция кўмондонлик марказларининг иш фаолиятини яқиндан ўрганди. Бундан ташқари, «Huawei» компанияси лабораторияларида ҳам бўлиб, «Ақлли шаҳар» концепцияси асосида шаҳарсозлик ва ободонлаштириш, уй-жой хўжалиги соҳаларида татбиқ этилган инновацион ечимлар ва технологиялар билан танишди.

Ташриф якунига кўра, Шенчжен шаҳрида «Huawei» компаниясининг юқори мартабали раҳбарияти ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг