Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳудудларга ташриф нима беради?

Ҳудудларга ташриф нима беради?

Аввал хабар берилганидек, Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг Самарқанд радиотелеузатиш маркази ва Самарқанд суперрадиоузатиш станцияси, IТ-Паркнинг Самарқанд филиали ҳамда «Электромагнит мослашув маркази» ДУКнинг Самарқанд вилоят электромагнит мослашув хизмати фаолияти билан танишган эди.

Тизим корхона, ташкилот ва муассасаларида самарали ва қизиқарли кечган учрашувларда соҳа ходимларининг меҳнат қилишлари ва талабаларнинг сифатли билим олишлари учун яратилган шароитлар диққат билан кўздан кечирилди, баъзи масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Энг муҳими, бундай мулоқотларда ҳақиқий аҳвол қандай эканлиги ўрганилди, соҳани янада ривожлантириш учун таклифлар олинди. Бу, табиийки, келгуси вазифаларнинг сифатли амалга оширилишига кучли туртки, стимул беради.

Бугун, 17 апрель куни АКТ вазири Шуҳрат Содиқов яна бир соҳа ташкилоти – «Ўзбектелеком» АК «Телекоммуникация Транспорт Тармоғи» филиалининг тўртинчи техник боғламаси фаолияти билан танишди.

Бу ердаги учрашувда боғлама бошлиғи Эркин Эсанов ҳамда бош муҳандис Анвар Ҳаитовлар боғламада амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб беришди. Ушбу объект 1964 йили қурилган. Маъмурий бино ҳозирда талаб даражасида таъмирланиб, боғлама ҳудуди ободонлаштирилган.

АКТ вазири Шуҳрат Содиқов боғлама фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсияларини берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг