Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида «IBM Technology Academy» бўлиб ўтади

Тошкент шаҳридаги  ИНҲА университетида «IBM Technology Academy» бўлиб ўтади

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети.

Фото: «Spot.uz»

Шу йилнинг 15-16 март кунлари Тошкент шаҳридаги  ИНҲА университетида «IBM Technology Academy» бўлиб ўтади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўллаб-қувватлаши остида, Тошкент шаҳридаги  ИНҲА университети ва RRC компанияси билан ҳамкорликда IBM компанияси томонидан ўтказилади. Бу ҳақда «InfoCOM.UZ» хабар берди.

Мазкур тадбир замонавий ахборот технологияларига бағишланади. Дастурда тақдимотлардан ташқари, жонли намойишлар ва амалий машғулотлар ҳам режалаштирилган. Бу ерда IBM компанияси маҳсулотлари ва ечимларини ўзида мужассамлаштирган замонавий технологияларнинг айримларида мустақил ишлаб кўриш имкони бўлади.

«IBM Technology Academy»да аниқ бир йўналиш бўйича минимал тушунчага эга қатнашчилар учун ҳам, IT-профессионаллар ва раҳбарлар учун ҳам содда ва чуқурлаштирилган маърузалар тақдим этилади.

Тадбирда қатнашиш учун мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг