Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ICTWEEK Uzbekistan 2018»: ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига старт берилди

«ICTWEEK Uzbekistan 2018»: ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига старт берилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 24 сентябрь куни пойтахтнинг «International Trade Center» анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманида «ICTWEEK Uzbekistan 2018» — ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги очилиши расман эълон қилинди.

Олдин таъкидлаб ўтилганидек, «ICTWEEK»нинг асосий мақсади, ўтган йиллардагидек, IT-соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилган лойиҳаларни намойиш этиш ва муҳокама қилишдан иборат.

«ICTWEEK Uzbekistan 2018» доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

Тошкент шаҳрида:

  • «ICTEXPO 2018» — ахборот технологиялари анъанавий йиллик кўргазмаси
  • «DIGITAL UZBEKISTAN» форуми
  • «Cyber Security and Digital Transformation» конференцияси
  • шунингдек, АКТ ҳафтлиги доирасидаги бошқа тадбир ва тақдимотлар.

Жиззах шаҳрида:

  • «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси
  • Минтақавий «ICTEXPO 2018» кўргазмаси
  • 3i минтақавий форуми.

«ICTWEEK Uzbekistan 2018» АКТ ҳафталиги очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев нутқ сўзлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари бўйича қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев Жиззахда ўтадиган тадбирлар ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси раисининг ўринбосари Александр Сучков «DIGITAL UZBEKISTAN» форуми ҳамда «ICTEXPO 2018» кўргазмаси иштирокчилари ҳақида батафсил маълумот берди.

«ICTWEEK 2018» ҳафталигининг муҳим воқеаларидан бири «DIGITAL UZBEKISTAN» форуми 26 сентябрь куни «Ўзекспомарказ»да бўлиб ўтади.

Форум — бу ахборот технологиялари соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун ноёб эксперт платформасидир.

Форумда қарама-қаршиликлар таҳлил қилинади, унинг ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятлари баҳоланади. Тадбирда давлат органлари раҳбарлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, йирик маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар вакиллари иштирок этади.

«ICTWEEK» ҳафталигининг энг муҳим тадбирларидан бири 26—28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «ICTEXPO 2018» ахборот технологиялари кўргазмаси ва Жиззах шаҳрида 26-27 сентябрь кунлари ўтказиладиган минтақавий кўргазмадир.

«ICTEXPO 2018»да ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади.

Ушбу кўргазмада IT-соҳасидаги сўнгги тенденцияларга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий компаниялар: мобил алоқа операторлари, сотувчилар, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар, тизим интеграторлари ва бошқалар иштирок этади.

АКТ ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги кўмагида ўтказилади. Ташкилотчилар — «ICTNEWS Conferences» («CIB GROUP» МЧЖ) ва Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси (Жиззах ш.).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг