Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ICTWEEK Uzbekistan-2018 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги якунига етди (фото)

ICTWEEK Uzbekistan-2018 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги якунига етди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

ICTWEEK ҳафталиги Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида энг муҳим тадбирдир. Ҳафталикнинг асосий мақсади, ўтган йиллардагидек IT-соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳаларни намойиш этиш ва муҳокама қилишдан иборат.

ICTWEEK Uzbekistan-2018 ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

  • Тошкент шаҳрида: ICTEXPO-2018 – Ахборот технологиялари йиллик кўргазмаси, DIGITAL UZBEKISTAN форуми, CYBERSECURITY AND DIGITAL TRANSFORMATION форуми ва бошқалар.
  • Жиззах шаҳрида: «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси, ICTEXPO-2018 Минтақавий кўргазмаси ва Минтақавий форум 3i.

29 сентябрь куни АКТ ҳафталиги ниҳоясида ICTWEEK Uzbekistan-2018 иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамкорлар ва ҳомийларнинг иши ҳам қайд этилди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар ўртасида интерактив киосклар орқали ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, қуйидаги компаниялар тўртта асосий номинациялар бўйича тақдирланди:

  1. Ёшлар танлови – UZTELECOM.
  2. Энг яхши стенд дизайни – UMS.
  3. Стенд ходимлари профессионализми – Тошкентдаги Инҳа университети
  4. Энг инновацион стенд – Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ахборот хавфсизлиги маркази.

Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари «АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ривожлантиришдаги ютуқлари» номинацияларида тақдирландилар. Унда Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Кафолат» суғурта компанияси, АТ Халқ банки, Ўзбекистон рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи компанияси тантанали равишда тақдирланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги кўмагида ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг