Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккитаси бирда: Хитойликлар ўзлари чиқарган «iPhone X»га «Samsung» номини беришди

Иккитаси бирда: Хитойликлар ўзлари чиқарган «iPhone X»га «Samsung» номини беришди

Leagoo S9.

Фото: «PCNEWS.RU»

Барселонадаги «MWC» кўргазмасида «Leagoo» компанияси тақдим этган смартфонни кўриб беихтиёр бу хитойликлар ҳеч кўчирмакашлигини қўймас экан-да деган хаёлга борасиз.

«Leagoo» смартфони ташқи кўринишидан «iPhone X»дан деярли фарқ қилмайди. Ромсиз дисплейи қарийб смартфоннинг бутун юзасини эгаллаган.

Номи эса «Samsung» компанияси яқинда тақдим этган флагман смартфонники билан бир хил — «S9». Афтидан бу «гибридлик» билан хитойликлар «Leagoo S9» савдосини жонлантиришга умид қилишган.

Дисплейи 5,85 дюйм, оператив ва ички хотиралари 4/32 Гб.ни ташкил этувчи бу смартфоннинг камераси 13 мегапикселли сурат олишга мўлжалланган. Қизиғи, клонда ҳам ҳақиқий «iPhone X»даги каби юзни танувчи тизим бор.

Хўш, «Apple» ва «Samsung»дан хитойча смартфоннинг энг асосий фарқи нимада? Топдингиз, бу унинг нархи. Жуда қиммат «оғалари»дан фарқли равишда «Leagoo»нинг нархи бор-йўғи 150 доллар.

Дарвоқе, бу компания энди бемалол «клонлаштириш» томон дадил қадамлар ташлади десак ҳам бўлаверади. Чунки бир йил илгари нафақат «Samsung» номи («S8»), балки унинг ташқи дизайни ҳам ўғирланганди.

Яна бир факт: Англиянинг «Тоттенхэм» клуби «Leagoo»нинг «юзи» саналади. Буни шундай талқин қилиш мумкин: «Чемпион эмасмиз, аммо сиздан қўрқмаймиз!».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг