Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инфрақизил камера: тунда суратга оладиган смартфон сотувга чиқмоқда (фото)

Инфрақизил камера: тунда суратга оладиган смартфон сотувга чиқмоқда (фото)

Фото: «Igeekphone»

Тунда сурат ва видеоларга олиш учун инфрақизил нурли камера билан жиҳозланган «OUKITEL WP7» ҳимояланган смартфони тақдим этилди. «Igeekphone» маълумотига кўра, янги телефон жорий йилнинг 12 июнидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

«OUKITEL WP7»нинг нархи — 299,99 доллар. Бу рақобатбардош ва жозибали нарх сифатида эътироф этилмоқда. Қайд этилишича, смартфон асосан Европа, Япония, Америка ва Россияда «AliExpress» ҳамда «OUKITEL» расмий дўконларига чиқарилади.

Смартфоннинг янги имкониятлари

Фото: «Igeekphone»

«OUKITEL WP7» камераси сезиларли ўзгаришлар асосида оптималлаштирилган. Яъни у ҳатто қоронғида ҳам ёруғликсиз аниқ суратга олиш учун инфрақизил тунги кўриш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу, масалан, саёҳатчилар, сураткашлар, умуман, қизиқувчиларга тунда ҳам бир-биридан ажойиб манзараларни тарихга муҳрлаш имкониятини беради.

Фото: «Igeekphone»

Смартфон ўзига хос тарзда суратга олиш имконини берувчи учта — Sony 48 MP асосий камера, 16 MP олд камера ва 2 MP узунликдаги камера билан жиҳозланган. Бу ҳар қандай фотосуратнинг гўзал бўлишини таъминлайди.

UVC стерлизация ва ультрачироқли фонар

Фото: «Igeekphone»

«OUKITEL WP7»нинг UVC стерлизацияга эгалиги ҳар томонлама фойдали восита сифатида қаралмоқда. Таъкидланишича, бундай восита ҳозирги COVID-19 пандемияси даврида ҳар бир оила аъзосининг янада соғлом ва хавфсиз бўлиши учун энг яхши танловдир.

Фото: «Igeekphone»

Телефоннинг SOS режимига эга ультрачироқли фонари фойдаланувчи эҳтиёжларига хизмат қилади. Уни ўрнатиш ҳам жуда осон. Бунинг учун шунчаки фонарни магнит металлга яқинроқ олиб келишнинг ўзи кифоя. Кейин улар ўзаро бирлашади.

Фото: «Igeekphone»

Смартфон юқори даражадаги чангга чидамли ва ўзига сув юқтирмайди. Бунга қўшимча равишда у совуқ ёки иссиқ ҳароратда ҳам ишлайверади.

Фото: «Igeekphone»

8000 mAh сиғимли аккумулятор билан эса смартфонни узоқ вақт, ўчиб қолишидан қўрқмасдан ишлатиш мумкин.

Нурилло Тўхтасинов тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг