Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университетида IT-инкубация маркази очилди

Инҳа университетида IT-инкубация маркази очилди

Фото: Инҳа университети

Бугун, 26 ноябр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида IT-инкубация маркази очилди.

Марказ очилишида IT-Паркнинг ёрдами катта бўлди. Тантанали маросимда турли вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий университет ректорлари, етакчи хусусий компаниялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммункацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, «Даструий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ директори Фарҳод Ибрагимов ва бошқа меҳмонлар сўзга чиқиб, универстет талаблари ва ўқитувчиларини янги марказ билан табриклашди, марказ фаолияти самарали бўлишини тилашди.

Шундан сўнг IT-инкубация марказининг тақдимоти бўлиб ўтди. Инкубация маркази – бу университетда IT соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда талаб этиладиган инновацион ечимларни амалда тадбиқ қилишга имкон яратиш мақсадида ёшлар стартап-лойиҳаларини ривожлантириш учун майдончадир.

Таъкидланишича, олий таълим муассасалари қошидаги инкубация марказлари иқтидорли ёшлар ўртасида яратилаётган инновацион лойиҳалар сифати ва сонини ошириш учун зарур ҳисобланади. Инкубация марказлари, ўз навбатида, талабалар учун оригинал илмий-техник ғояларни амалга оширувчи кичик инновацион лойиҳаларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг инновацион кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар ўзларининг инновацион ишланмаларини тақдим этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг