Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университетида глобал таълим маркази очилди

Инҳа университетида глобал таълим маркази очилди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Inha» глобал таълим марказининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги хабар берди.

Марказнинг очилиши маросимида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов ва лойиҳа декани Чой Ки Янг ва бошқалар иштирок этишди.

«Inha» глобал таълим маркази IUT ва Inha универститетида ўқишга интилаётган маҳаллий ҳамда хорижий талабаларга маслаҳатлашув хизматларини тақдим этади. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу расмий маслаҳат маркази турли маълумотларни олишда ахборотдан қулай ва тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Бу хорижлик талабаларга ўқиш тизимига кўникиш ва мослашишга ёрдам беради.

Шу билан бирга марказ Ўзбекистондаги Инҳа университети талабалари билан алмашиш, стипендиялар хақида маълумот бериш, телефон орқали талабалар билан алоқада бўлиб туриш бўйича хизматларини тақдим этади, талабнома бериш ва факультетни танлашда ҳамда йўналтиришда ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг