Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инновацион давра суҳбати: Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг ўрни қандай? (видео)

Инновацион давра суҳбати: Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг ўрни қандай? (видео)

«Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг ўрни» мавзусида инновацион давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Xоразмий номидаги Тошкент аxборот теxнологиялари университети талабалари аxборот-коммуникация теxнологияларини ўзлаштириш билан бирга сиёсий ва ижтимоий соҳаларда ҳам фаол қатнашишмоқда. Бунга университетда фаол ва ташаббускор ёшлардан ташкил топган «OratUz union» (Ўзбекистон нотиқлар уюшмаси) яққол мисол бўла олади.

Уюшма ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан у университет талабалари ҳаётига кириб бора олди. «OratUz union» ташаббуси билан жорий йилнинг 16 феврал куни университетда «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида талабалар ва уюшмаган ёшлар иштирокида «Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг ўрни» мавзусида инновацион давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: «Xabar.uz»

Давра суҳбатида «Тараққиёт стратегияси» маркази мутахассиси Шерзод Сапаров юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ватанимиз ривожи, xалқимиз фаровонлиги ва инсонларнинг илмли қатламини янада фаоллаштиришга xизмат қилишини таъкидлаб, давра суҳбатида фаол бўлган ёшларни «Ҳаракатлар стратегияси» кўкрак нишони ва «Ҳаракатлар стратегиясининг йиллик сарҳисоби» китоби билан тақдирлади.

«OratUz union» асосчиси ва раҳбари Умиджон Ортиқов қайси соҳада фаолият юритишидан қатъи назар ҳар бир инсон юртимиз ривожланишига масъул эканлигига ҳаётий мисоллар келтирди. Уюшмаган ёшлар давра суҳбатига бежиз таклиф этилмаганлиги, улар ҳам ҳаётда ўз йўлини топишлари кераклиги таъкидланди.

Фото: «Xabar.uz»

Ёшлардан бири Муроджон Зеитов давра суҳбатидан катта таассурот олганини айтиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди. «OratUz union» жонкуярларидан бири Баxтиёр Мамиров иштирокчилар эътиборига тариxий фактларни ҳавола қилди ва ҳар бир катта ютуқ катта меҳнат ортидан келишини интерфаол услублар ёрдамида исботлаб берди. Инновацион давра суҳбатида йиғилганлар иштирокида псиxологик ўйинлар, баҳс ва мунозаралар бўлиб ўтди, фикр алмашилди.

Давра суҳбати якунида фаол иштирокчилар ТАТУ маъмурияти ва университет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан фаxрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Гулноза Туробова, ТАТУ талабаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг